20:30 / 04.03.2018
7043

«Арсенал» мағлубиятли серияни давом эттирди

Фото: Squawka

«Арсенал» Англия чемпионатининг 29-турида «Брайтон» меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтадиган бўлди. 

Учрашувнинг7-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Данк стандарт вазиятдан кейин ҳисобни очди, 26-дақиқада ҳужумчи Мюррей жамоаси устунлигини оширди, бўлим сўнггида Обамеянг битта жавоб голи урди.

Шу тариқа, «Арсенал» Англия Премьер-лигасида қаторасига учинчи учрашувда мағлуб бўлди.

Бу мағлубият Арсен Венгер жамоаси учун барча турнирлар ҳисобга олинганда, қаторасига 4-ўйинда мағлубият: бунгача жамоа «Манчестер Сити»га икки марта (АПЛда ва Англия Лигаси Кубоги финалида ютқазган; икки сафар ҳам 0:3 ҳисобларида), шунингдек, Лондонда кечган Европа Лигаси доирасидаги ўйинда «Эстерсунд»дан мағлуб бўлганди (1:2). 

Opta маълумотига кўра, бундай омадсиз серия «Арсенал»да 2002 йил октябридан буён илк марта кузатилмоқда. 

Бундан ташқари, «Арсенал» АПЛ ўйинларида қаторасига 11 ўйинда гол ўтказди. Бундай ёмон натижа 2002 йил февралидан буён рўй бермаганди.

Умуман, лондонликлар барча турнирлар доирасидаги охирги 8 ўйиннинг 6тасида мағлуб бўлган.

Эндиликда «Арсенал» 45 очкоси билан Англия  чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда қолди, «Брайтон» 34 очко билан 10-ўринда.

Англия чемпионати
29-тур

Брайтон – Арсенал 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 7 Данк, 2:0 – 26 Мюррей, 2:1 – 43 Обамеянг.
Брайтон – Райан, Данк, Бонг, Скелотто (Сальтор, 69), Даффи, Проппер, Стивенс, Гросс (Кайяль, 87), Кнокерт (Марч, 77), Искьердо, Мюррей.
Арсенал – Чех, Косьельни, Колашинац, Чемберс (Нкетиа, 83), Мустафи, Уилшер, Чака, Ўзил, Мхитарян (Беллерин, 83), Ивоби (Уэлбек, 74), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Колашинац (28), Уилшер (40), Чака (54), Стивенс (60), Скелотто (64), Мюррей (78).

Top