Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» «Атлетико»ни енгиб, орадаги фарқни оширди
Испания чемпионатининг 27-турида «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этди. «Камп Ноу» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ягона гол Лионель Месси ҳисобига ёзилди, у 26-дақиқада жарима зарбасини голга айлантирди.
Бу мағлубиятдан кейин «Атлетико» Примерада 6 ўйин давом этган ғалабали сериясини тўхтатди.
«Барселона» эса очколари сонини 69тага етказди ҳамда турнир жадвалида пешқадамлигини мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги «Атлетико» 61 очко билан қолди.
Испания чемпионати
27-тур
Барселона – Атлетико 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 26 Месси.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Паулиньо, 84), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Андре Гомеш, 36), Месси, Суарес.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис (Люка Эрнандес, 75), Врсалько (Корреа, 59), Годин, Сауль, Габи (Гамейро, 66), Парти, Коке, Гризманн, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Месси (30), Врсалько (31), Хименес (57), Ракитич (69).
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
07:06 / 06.05.2026