Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекда двигатели ишламай қолган самолёт фавқулодда қўндирилди (видео)
Фото: youtube\ Limon.KG
Интернетда Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси самолётининг парвози ва фавқулодда қўниши видеоси пайдо бўлди.
Бишкекдаги “Манас” аэропорти матбуот хизматида маълум қилинишича, самолёт Бишкекдан Баткен шаҳрига соат 14:22да учган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай унинг чап двигатели ишламай қолгани сабабли учувчилар фавқулодда қўнишга рухсат сўрашган.
Лайнер парвоз бошлангандан ярим соат ўтгач қўндирилган. Самолётда 96 йўловчи бўлган ва уларга ҳеч нарса қилмаган.
Tez Jet авиакомпанияси 2013 йилда ташкил этилган ва Қирғизистон ҳудуди бўйлаб йўловчи ташишларни амалга ошириб келади.
Мавзуга оид
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026