Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШнинг таҳлилий марказлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва АҚШ ташқи сиёсати кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CACI) ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзолади.
Таъкидланишича, ўзаро манфаатли соҳаларда томонлар илмий ҳамкорлигини ўрнатишни кўзда тутувчи ҳужжат СМТИ директори В.Норовнинг CACI директори С.Корнелл билан Вашингтондаги учрашувида имзоланган.
Учрашув давомида икки ташкилот ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикрлар алмашилган.
С.Корнелл Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ташқи сиёсат Вашингтон ва Тошкент олдида ўзаро манфаатли ва кўп йўналишли ҳамкорликни кенгайтириш учун янги истиқболлар очишини таъкидлаб ўтган.
Томонлар устувор йўналишлар бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, халқаро илмий-амалий анжуманлар ва халқаро ривожланиш ҳамда минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича давра суҳбатлари ташкиллаштиришга келишиб олганлар.
CACI Вашингтоннинг Марказий Осиё бўйича етакчи таҳлилий маркази ҳисобланади. Шу билан бирга институт собиқ иттифоқ давлатлари ҳамда Туркия ва Хитой си ёсатини ўрганиш бўйича фаол тадқиқот иши олиб боради.
Учрашув якунларига кўра томонлар Ўзбекистон ва АҚШ таҳлилий марказларининг яқиндан ҳамкорлиги икки давлат манфаатларига жавоб берувчи умумий мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун самарали механизмга айланишини таъкидлаб ўтганлар.