Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Ўзбекистон ва Франциянинг судлар мустақиллигини таъминлашдаги тажрибаси муҳокама қилинди
Парижда Ўзбекистон Олий суди раиси К.Комиловнинг ташрифи доирасида «Судлар эркинлиги: Франция ва Ўзбекистон Республикаси тажрибаси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон элчихонаси томонидан Европада хавфсизлик ва прогнозлаштириш институти кўмагида ташкил этилди.
Тадбирда француз томонидан суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари, эксперт-таҳлилчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Учрашув ташкилотчилари европалик мутахассисларга Ўзбекистонда 2012-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида маълумот беришди. Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг чиқишида республика суд органларининг жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳимоясини фуқаролик, жиноий ва иқтисодий ҳуқуқ соҳасида таъминлашдаги иши ҳақида ахборот берилди.
Европалик экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон қисқа муддат ичида Франция юз йиллаб вақт сарфлаган жиддий ислоҳотларни амалга оширди ҳамда ҳозирдаёқ катта тажрибага эга.
Мавзуга оид
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
22:51 / 21.06.2026