23:35 / 06.03.2018
43240

Севимли мультфильм қаҳрамонларимиздан 14 доно маслаҳат

Шундай ҳикматли сўзлар борки, уларни қачонлардир эшитганмиз, лекин маъносини англамаганмиз. Болалигимиздаги мультфильм қаҳрамонлари ҳам у ёки бу сўзни бекор айтмагани, бу сўзлар болаларни эзгуликка чорлаганини улғайгач англай бошлаганмиз. "Лайфхакер" севимли мультқаҳрамонлар тилидан айтилган доно маслаҳатлар билан бўлишди.

1. Кузянинг саргузаштлари

Уйингда ҳамма ўз жойида бўлса - шунинг ўзи катта бахт!

Қарға

2. Простоквашинодан учовлон

— Уйда ҳам итлар, ҳам мушуклар, ҳам дўсту биродарлар, ҳам ўйин-кулгу бўлиши керак. Шунда болалар йўқолмайди.

Фёдор амакининг ота-онаси

3. Қирол Шер

Довюраклик — кўнгилсизликларни атайин излаш кераклигини билдирмайди.

Муфаса

4. Дюймчахон

Ҳечқиси йўқ, бахтдан ҳеч ким ўлган эмас!

Сичқонча

5. Винни-Пух меҳмонга кетмоқда

Меҳмонга бориш — оддий иш эмас! Меҳмонга кетаётганимизда асосийси ўзимизни ҳеч нарса истамаётгандек тутиш.

Винни-Пух

6. Соҳибжамол ва махлуқ

Уялиб ўтиришга вақт йўқ. Сиз довюрак ва жасур бўлишингиз керак.

Люмьер

7. Маугли

Дунё нақадар ажойиб эканини қара! Шундай пайтларда капалак ёки гул бўлиб туғилмаганимдан афсусланаман.

Каа

8. Капитан Врунгель саргузаштлари

Кемани қандай номласангиз, шундай сузади.

Капитан Врунгель

9. Кунг-фу Панда

Ҳеч қандай сир йўқ. Қандайдир ажойиб ишга қўл уриш учун унинг ажойиб эканига ишониш керак.

Жаноб Пинг

10. Мушук Леопольд хазинаси

Болалар, келинг аҳил бўлиб яшайлик!

Мушук Леопольд

11. Пластилинли қарға

Қурилиш кетаётган ёки юк осилган жойда турманг, сакраманг, қўшиқ куйламанг, рақсга тушманг.

12. Жасорат

Баъзилар тақдир бизга боғлиқ эмас, биз унга ўз ҳукмимизни ўтказа олмаймиз дейишади, бироқ мен шуни аниқ биламанки, тақдиримиз бизнинг ичимизда яшайди. Уни кўра билиш учун жасорат керак.

Мерида

13. Учинчи сайёра сири

— Инсон — табиат қироли.

— Афсуски, жониворлар буни билишмайди, — улар билимсиз.

Алиса ва профессор Селезнёв

14. Болакай ва Карлсон

Хотиржамлик ва фақат хотиржамлик!

Карлсон

 

Top