Ўзбекистон | 21:40 / 06.03.2018
13848
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Фото: Google Photos

«Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Филиал университетнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Қарорга кўра таълим, муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоиздан (68 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.

Шунингдек, Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Филиал Термиз давлат университетининг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Қарорга кўра, таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоиздан (68,0 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.

1 февралдан Сурхондарёда учта олий таълим муассасаси филиали иш бошлайди

Мавзуга оид