Жаҳон | 09:27 / 06.03.2018
9973
1 дақиқада ўқилади

Трампда Сурия армиясига зарбалар бериш режаси бор – ОАВ

Фото: AP Photo / Manuel Balce Ceneta

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Сурия ҳукуматига нисбатан янги ҳарбий чоралар вариантини кўриб чиқяпти. Бу ушбу мамлакатда кимёвий қурол қўлланган бўлиши мумкин экани ҳақидаги хабарлар туфайли юз берди, деб ёзмоқда The Washington Post манбаларга асосан.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп ўтган ҳафтада президент аппарати раҳбари Жон Келли, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер ҳамда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан эҳтимолий хатти-ҳаракатларни муҳокама қилган.

Таъкидланишича, АҚШ президенти «Сурия етакчиси Башар Асад ҳукуматини хлорин қўлланган ҳолда ҳужумлар рўй бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлгани туфайли жазолаш» вариантларини кўриб чиққан.

Шу билан бирга, Трамп йиғилиш давомида «аниқ ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир қарорга келмади», шунинг учун учрашув қатнашчилари «вазиятни кузатиб боришга қарор қилишган».

Мавзуга оид