Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йили оилавий низолар 190 дан ортиқ қотилликка сабаб бўлди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда 2017 йилда оилавий низолар оқибатида содир этилган 191 та қотилликдан 62 ҳолатда эр хотинининг жонига қасд қилган бўлса, 10 тасида хотин эрини ўлдирган. 119 тасида ака-укани, опа-сингилни, қайнона куёвни, почча қайнисининг жонига қасд қилиб, ўлдирган ҳолатлар қайд этилган. ХПКнинг 7 март куни бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида иштирок этган ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов шу ҳақда маълум қилди.
Фото: Халқаро Пресс клуб
“Вилоятлар кесимида олинса, Самарқандда 27 та, Тошкент шаҳрида 24, Тошкент вилоятида 22 та, Фарғонада 21 та қотиллик оилавий жанжаллар оқибатида содир этилган. Ўтган йили қайд қилинган 73 минг 692 та жиноятдан 9,5 мингдан ортиғи, минг афсуски, аёллар томонидан содир этилган. Бу борада вилоятлар кесимида Фарғонада аёллар томонидан 1 625 та, Тошкент шаҳрида 1592, Тошкент вилоятида 1402, Самарқандда 1066, Андижонда 972, Наманган 751 та жиноят содир этилган”, - деди Бурҳонов.
Мавзуга оид
10:56 / 17.04.2026
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
15:23 / 13.04.2026
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026