Иқтисодиёт | 22:50 / 07.03.2018
4719
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойдан савдо дефицитини қисқартириш бўйича режа ишлаб чиқишни сўради

АҚШ Хитойдан АҚШ билан савдо дефицитини 1 млрд долларга қисқартиш бўйича режани ишлаб чиқишни сўраган. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда ёзган.

“Хитойдан АҚШ билан улкан миқдордаги савдо дефицитини 1 млрд долларга қисқартириш бўйича йиллик режани ишлаб чиқишни сўрадик. Биз Хитой билан яхши муносабатдамиз ва у қандай ғоялар таклиф қилишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Биз иложи борича тезроқ ҳаракат қилишимиз керак”, деб ёзган Трамп. 

Аввалроқ АҚШ савдо вазирлиги январда Хитой билан савдо дефицити 16,7 фоизга ошиб, 36 млрд долларни ташкил қилганини маълум қилганди. Бу эса 2015 йил сентябридан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид