Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW, Daimler, Ford ва VW электр заправкалар қандай бўлишини кўрсатди
BMW Group, Daimler AG, Volkswagen ва Ford компаниялари консорциуми Европанинг асосий магистраллари бўйлаб жойлаштириш режалаштирилаётган, Ionity зарядлаш станциялари дизайнини тақдим қилди. Ҳар бир мажмуа очиқ ҳудудли оддий конструкциялар билан ажралиб туради.
Қувватлаш станциясининг асоси вертикал устунларда ўрнатиладиган ёруғланувчи қути бўлади. У қоронғи вақтда ўзига хос маёқ вазифасини бажаради.

Консорциум режасига қуввати 350 киловаттлик 400 та станция очиш киради. Илк 20 та мажмуа ўтган йил ишлай бошлаган, 2018 йил охиригача яна 100 та мажмуа қурилади. Тармоқни ёйишни 2020 йилгача якунлаш режалаштирилган.
Ҳозирда электромобиллар учун қувватлаш мажмуаларининг энг катта тармоғи Tesla’га тегишли. Уларнинг умумий сони 1130 тани ташкил қилиб, улар ҳудудида 8496 та станция жойлашган.

Электр моделлар қаторини ривожлантириш Европа Иттифоқининг карбонат ангидрид чиқарилишини камайтириш талаби билан боғланган.
Мавзуга оид
19:08 / 13.03.2026
Қувватлаш станцияларини ўчириш – ҳозирча мажбурий чора – ҳокимият
14:12 / 07.03.2026
Тошкентда юздан ортиқ қувват-станция тармоқдан узилди. Муаммо нимада?
10:07 / 30.01.2026
Tesla Model S ва Model X электромобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
16:06 / 28.01.2026