Ҳиндистонда катта кўламли ҳарбий-денгиз машғулотлари бошланди
Ҳиндистоннинг Андаман ва Никобар ороллари яқинида бошланган катта кўламли “Милан-2018” ҳарбий-денгиз машғулотларида иштирок этиш учун деярли 30 та кема етиб келди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, машғулотлар 6 март кечаси бошланган ва 13 мартгача давом этади. Уларда Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучларининг 17 та ва бошқа давлатлар, жумладан, Австралия, Бангладеш, Индонезия, Малайзия, Мьянма, Сингапур, Шри-Ланка ва Таиланддан 11 та кема иштирок этади. Машғулотлардан мақсад бу давлатларнинг денгиз ҳудудида ноқонуний ҳаракатларга қарши курашдаги ҳамкорлигини кенгайтириш бўлади.
Машғулотларда ҳарбий кемалардан ташқари, 16 та давлатдан 39 делегат иштирок этади. Ҳиндистон расмий вакилининг айтишича, делегатлар учрашувида Хитойнинг Ҳинд океанида ҳарбий жойлашувига алоҳида эътибор қаратилади.
“Милан” машғулотлари биринчи марта 1995 йилда ўтказилган ва ўшанда унда 5 давлат иштирок этган. Машғулотлар 2 йилда бир марта ўтказилади.
Мавзуга оид
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024