Самарқандда 82 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроғига алмаштирилди
Инсонпарварлик тамойиллари асосида Ўзбекистонда жиноий жазолар енгиллаштирилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан, улар ўз оилалари бағрида бўлишлари учун озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилмоқда.
Бугунги кунда Самарқанд вилояти ИИБда 6810 нафар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатларини ўтаётган маҳкумлар ҳисобда туради, деб хабар беради Kun.uz’га вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси.
Жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида беглиланган жазо муддатини ўтаб, ижобий тавсифга эга бўлган 441 нафар маҳкум ўталмай қолган жазо муддатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Ўтган йилнинг шу даврида 254 нафар маҳкум озод этилган эди.
Бироқ айрим маҳкумлар бу имкониятдан фойдаланмасдан ўзига нисбатан берилган озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатларини ўташдан қасддан бўйин товлаб келмоқда.
2018 йилнинг ўтган январь-февраль ойлари давомида 82 нафар (2017 йилда — 31 нафар) маҳкумларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари жазонинг оғирроғиға, яъни озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.
2018 йил 6 март куни Пайариқ тумани Алишер Навоий маҳалласи биносида жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди томонидан «сайёр суд» мажлиси ўтказилиб, унда маҳкумлар — «Қирқовул» маҳалласида яшовчи О.Д. ҳамда «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Қ.А.нинг ўталмай қолган жазолари оғирроғига алмаштирилди.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024