Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШга: Сиз билан АҚШда бўлишни истаганимизда гаплашамиз
Фото: РИА Новости
Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳоманаий Эрон АҚШ ва Европа давлатлари билан Яқин Шарқдаги мавжудлиги бўйича музокаралар ўтказмоқчи эмас. Бу ҳақда оятуллоҳнинг сайтида маълум қилинган.
“Европа давлатлари келиб, Эрон билан Яқин Шарқдаги мавжудлиги бўйича музокаралар ўтказмоқчи эканликларини айтишади. Нима ишингиз бор? Ўзингиз нима учун бу ердасиз? Бу бизнинг минтақа”, деб айтган Ҳоманаий.
“Биз минтақада мавжудлигимиз бўйича музокараларни минтақа давлатлари ҳукуматлари ёки сиз (АҚШ) билан ўтказишимиз керакми? Сиз билан АҚШда бўлишни истаганимизда гаплашамиз!”, деб қўшимча қилган оятуллоҳ.
Бундан ташқари, оятуллоҳнинг айтишича, “АҚШ ҳар жойда коррупциялашган ва исёнкор аралашувига қарамай, Эроннинг минтақада мавжудлиги бўйича норозилик билдириб келади”.
Мавзуга оид
22:08 / 05.02.2026
Эпштейн иши бўйича материалларда ўзбекистонлик «модел қиз» хатлари борлиги маълум бўлди
21:33 / 05.02.2026
«Эпштейн иши»нинг 5 та муҳим оқибати: нега бу иш ҳали тинчимаслиги ҳақида
19:02 / 05.02.2026
Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари муҳим фойдали қазилмалар тўғрисида англашув меморандумини имзолади
18:27 / 05.02.2026