Ўзбекистон | 16:19 / 09.03.2018
5803
1 дақиқада ўқилади

Инновация вазирлиги барча истовчиларни ҳамкорликка таклиф этади 

Фото: Fotolia

Инновация вазирлиги барча истовчиларни Ўзбекистонда инновацияларни жорий этиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликка таклиф этади. 

Барча қизиқиш билдирганлар мамлакатимизда инновацияларни янада кенгроқ жорий этиш бўйича ишлаб чиқилаётган йўл харитасига киритиш учун ўз тавсиялари билан қатнашишга таклиф этиладилар.

Таклифларни юбориш учун махсус формани тўлдириш лозим. Унда мавжуд муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклифлар ва кутилаётган натижалар ҳақида ўз фикрингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Таклифларингизни муҳокама қилиш учун ихтиёрий равишда алоқа маълумотларингизни қолдириш мумкин (мажбурий эмас). 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид