Фан-техника | 22:55 / 10.03.2018
10767
2 дақиқада ўқилади

Hyundai 8 ўриндиқли гибрид кроссовер ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Hyundai компанияси янги 8 ўриндиқли Grand Santa Fe гибрид кроссоверининг қишки синовларини давом эттирмоқда. Фотожосуслар катта ўлчамли кроссовер гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланишини аниқлашган. Синов вақтидаги фотосуратлар Carscoops нашри томонидан намойиш қилинган.

Янги машинанинг синов прототипи ниқобланганига қарамасдан, баъзи хулосалар чиқаришга имкон берувчи деталларни кўриш мумкин. Моделнинг олд қисми дизайни бўйича янги Hyundai Santa Fe моделига ўхшаш бўлади. Унда ҳам ингичка диодли фаралар бўлади, улар остида туманга қарши ва кундузги юриш чироқлари блоки ҳамда катта радиатор панжараси жойлашади.

Ниқоб орқали вертикал фараларни кўриш мумкин. Эҳтимол, компания бундай дизайнни янги кроссовер Santa Fe’дан фарқланиб туриши учун танлаган бўлиши мумкин. Шунингдек, машинанинг орқа таянчлари Santa Fe’никига қараганда вертикалроқ кўриниш олган. Бу эса учинчи ўриндиқлар қаторини жойлаштириш имконини берган.  

Янги Hyundai ўзи ясалган платформани ҳозирда синовлар босқичида бўлган Kia Telluride билан бирга бўлишади. Бу икки янги модел электрлаштирилган куч қурилмаси билан дебют қилади.

Янги машинанинг жаҳон намойиши 2019 йилда бўлиб ўтиши мумкин. Машина асосан АҚШда сотилади.

Hyundai шунингдек Santa Fe’нинг гибрид версиясини чиқармоқчи. Умуман олганда компания 2020 йилгача 15 та электрлаштирилган модел яратишни режалаштирган.    

Мавзуга оид