19:10 / 10.03.2018
14095

Ла Лига. «Реал» қийин ғалабани қўлга киритди

Фото: Twitter/@realmadrid

Испания чемпионатининг 28-турида «Реал» сафарда «Эйбар» меҳмони бўлди.

Ҳисоб 34-дақиқада Криштиану Роналду томонидан очилди. У Модрич томонидан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади. 

«Эйбар» иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан оширилган тўпни Рамис боши билан дарвозага йўллади. 

Шундан сўнг, «Реал» катта куч билан ҳужум қилса-да, фақат ўйин охирида рақиб дарвозасига йўл топди. 84-дақиқада Карвахал оширган тўпни Роналду боши билан дарвозага киритди.

Бу натижадан сўнг, «Реал» 57 очко билан 3-ўринда, «Эйбар» 39 очко билан 8-ўринда бормоқда. 

Ла Лига, 28-тур
Эйбар – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)

10 март, «Мунисипаль де Ипуруа» стадиони
Голлар: 0:1 – 34 Роналду, 1:1 – 50 Рамис, 1:2 – 84 Роналду. 
Эйбар – Дмитрович, Рамис (Паулу Оливейра, 67), Хосе Анхель, Капа, Арбилья, Дани Гарсия, Эскаланте (Диоп, 85), Жордан, Леон, Инуи (Шарлес, 87), Кике.
Реал Мадрид – Навас, Варан (Начо, 28), Марсело, Карвахал, Рамос, Иско (Васкес, 71), Каземиро, Кроос (Бензема, 71), Модрич, Бэйл, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бэйл (30), Рамис (45).

Top