Сирдарёда 60 ёшли эркакни калтаклаб, уйига ўт қўйиб кетишди
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 2018 йил 3 март куни Бинокор маҳалласи Гулистон кўчасида яшаган, 1958 йилда туғилган В.С.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ёнғин оқибатида уйининг шифт қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси В.С. бошидаги жароҳатлари билан беҳуш ҳолда топилиб, касалхонага келтирилганида вафот этган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ховос тумани Тинчлик МФЙ Бодомзор кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1965 йилда туғилган Қ.Ш. ва Янгиер шаҳар Обод юрт МФЙ Навбаҳор кўчаси 6-уйда рўйхатда турувчи, 1966 йилда туғилган О.Б. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:31 / 23.09.2024