Жаҳон | 22:45 / 11.03.2018
7937
1 дақиқада ўқилади

Эронда қулаган самолётда 11 киши бўлган – ОАВ

Эрон ғарбида фалокатга учраган турк самолёти бортида 11 киши, жумладан экипажнинг 3 аъзоси бўлган. Бу ҳақда Туркия транспорт вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда NTV телеканали хабар бермоқда. 

Аввалроқ ISNA ахборот агентлиги самолёт бортида 11 нафардан 20 нафаргача одам бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Шаржа-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт Чахармахал ва Бахтиёрия вилоятидаги тоғли ҳудудга қулаган. Самолёт ерга урилгач ёниб кетган.

Маълум қилинишича, самолёт Туркиянинг Başaran Holding инвестицион компаниясига тегишли бўлган. Самолёт 11 март куни Тошкент вақти билан соат 19:40ларда радарлардан ғойиб бўлган. Эронлик қутқарувчилар самолёт қулаган жойга етиб боришга уринмоқдалар.

Қолган тафсилотлар ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид