Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсунда 32 ёшли эркак турмуш ўртоғи ва қайнсинглисига пичоқ урди
Фото: KUN.UZ
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Бойсун туманида 8 март куни соат 23.30ларда Термиз шаҳар Деҳқон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1986 йилда туғилган У.А. маст ҳолда Қўшчинор маҳалласида яшовчи қайнонаси, 1956 йилда туғилган Г.М.нинг уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, уй бекаси, 1986 йилда туғилган Ш.А.нинг кўкрак қисмига ва уларни ажратмоқчи бўлган қайнсинглиси, 1999 йилда туғилган С.А.нинг ҳам кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ш. ва С.А.лар касалхонага ётқизилган. У.А. ушланган.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026