Жаҳон | 14:31 / 12.03.2018
6059
1 дақиқада ўқилади

Германияда мусулмонлар ҳукуматни масжидлар ҳимоясини кучайтиришга чақирди

Фото: Reuters

Германиядаги турк-ислом диний муассасалар иттифоқи (DITIB) мамлакат ҳукуматини масжидлар ҳимоясини кучайтиришга чақирди. Бу улардан бирига Берлинда якшанба, 11 мартга ўтар тунда ўт қўйиб юборилгани туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда Deutsche Welle.

DITIB’дан таъкидлашларича, бу сўнгги икки ойда масжидларга ҳужум бўйича 18-ҳолатга айланди.

Қайд этилишича, полиция яқинда рўй берган ҳодиса вақтида гувоҳлар уч нафар вояга етмаган шахсни кўришгани ҳақида маълум қилган. Улар юз берган воқеага масъул бўлиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид