Жаҳон | 23:45 / 12.03.2018
8407
2 дақиқада ўқилади

Ҳинд фермерлари намойишларда телефонларини қувватлашнинг антиқа йўлидан фойдаланишди

Фото: Сона Сатиша

11 март куни ўн минглаб фермерлар Ҳиндистоннинг Махараштра штати пойтахти Мумбайга келишган. Фермер ва деҳқонлар шу тариқа ўзларининг бар ҳафталик норозилик маршларини якунлашган: улар ҳукуматдан солиқларни камайтириш ва қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилгани бошқа шаҳардан 167 км йўл босиб келишган. Ҳиндистон коммунистик партияси томонидан ташкил этилган норозилик намойишларида 35 минг киши иштирок этган.

Марш иштирокчилари ўз сафарлари давомида смартфонлари қуввати тугаши муаммосига дуч келишган. Шу сабабли баъзи фермерлар бошларида планшет ўлчамидек келадиган қуёш панелларини маҳкамлаб олиб, улардан ўзлари ва бошқаларнинг мобил қурилмаларини қувватлашган. 

48 ёшли Нату Ударнинг маҳаллий телеканалга маълум қилишича, у панелни дастлаб уйига сотиб олган. “Мен уни ўзимга ва бошқаларга ёрдам бериш учун бошимга маҳкамлаб олдим”, деб айтган у. 

Маълум қилинишича, штат ҳукумати намойишчилар билан учрашиб, уларнинг талабларини ярим йил ичида қаноатлантиришга ваъда берган.

Мавзуга оид