Осиёнинг энг яхши аёл курашчиси Ўзбекистонда
2017 йил якунлари бўйича Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси йилнинг энг яхшилари бўйича қатор номинация ғолибларини эълон қилган эди. “Йилнинг энг яхши аёл курашчиси” номинациясида Хитой Тайпейи Кураш федерацияси вакиласи Янг Ҳсиен-тзу ғолибликни қўлга киритган.
Янг Ҳсиен-тзу 1985 йил 19 март куни Хитой Тайпейининг Тюнан шаҳрида туғилган бўлиб, икки карра жаҳон чемпиони саналади.
Жорий йил 22-25 март кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати ва 18 август - 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Хитой Тайпейи терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Мазкур ўқув-йиғин машғулотлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан биргаликда ўтказилмоқда. Мамлакат вакиллари иккита таркибда жалб қилинган.
– Кураш ватанига келганимдан мамнунман, - дейди Янг Ҳсиен-тзу. –Кураш ўзининг жозибадорлиги билан мени ўзига ром этган, ушбу спорт тури иродамни синовдан ўтказишга ёрдам беради. Жамоамиз аъзоларининг курашни дунёга тақдим этган Ўзбекистонга ҳурмати жуда баланд.
Ўқув йиғин машғулотлари 20 март куни якунига етиши ва полвонлар 21 март куни Ҳиндистонга учиб кетиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди КСАО матбуот хизмати.
Мавзуга оид
12:15 / 24.10.2024
2050 йилгача Осиёда 69 фоиз аҳоли узоқни кўра олмаслиги мумкин – тадқиқот
08:35 / 24.05.2024
Ҳар бир вилоят марказида Кураш маҳорат мактаблари ташкил этилади
14:47 / 09.08.2023
Осиёда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархи ишчи кучи етишмаётгани сабабли ошиши мумкин — WSJ
13:35 / 29.04.2023