Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий академик лицейлар Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 26 сентябрдаги 3290-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфидаги ҳарбий-қурилиш йўналишидаги Самарқанд академик лицейи, ҳарбий техника йўналишидаги Фарғона академик лицейи ва ҳарбий юридик йўналишидаги Урганч академик лицейларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказиш бўйича вазифалар белгиланган эди.
Жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қўшма қарор имзоланиб, унга кўра юқорида таъкидлаб ўтилган Таълим муассасалари тегишли тарзда Мудофаа вазирлиги тасарруфига топшириш-қабул қилиш бўйича ишлар ташкиллаштирилди ва якунига етди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур таълим муассасаларида ўқувчилар контингентини сифатли ва мақсадли бутлаш қуйидагиларни ўз ичига оладиган босқичма-босқич комплекс танлов амалга оширилади:
дастлабки танлов – мудофаа ишлари бўлимларида апрель ойида;
ҳарбий-касбий танлов – мудофаа ишлари бошқармаларида 1 майдан 15 июнга қадар;
тест синовлари ўтказиш – тегишли Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатда.
Таълим муассасаларига умумий таълим мактабларини жорий йилда 9-синфини битирган, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиги жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.
Номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари ҳар йили 1 апрелга қадар қабул қилинади.
Таълим олиш муддати 2 йилни ташкил этади.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026