Спорт | 00:25 / 13.03.2018
7323
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий спортчиларнинг Нидерландиядаги муваффақияти

Фото: Мудофаа вазирлиги

Жорий йилнинг 10–11 март кунлари  Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо бўйича «Dutch Open» Халқаро очиқ турнирида муваффақият билан иштирок этган 18 нафар ўзбекистонлик спортчилар 3 олтин, 4 кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритишди, деб хабар қилди Kun.uz’га мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Мамлакатимиз шарафини жаҳон спорти аренасида муносиб ҳимоя қилганлар қаторида Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Дмитрий Шокин (-87 кг) биринчи жангда Буюк Британиялик рақиби Адриан Вагстафани 14:6 ҳисобда мағлуб этган бўлса, иккинчи жангида германиялик амалдаги жаҳон чемпиони Александ Бачма устидан йирик ҳисобда — 12:1 устунлик билан ғалаба қучди.

Учинчи жангда мамлакатимизнинг умидли спортчиси Дмитрий америкалик Жонатан Ҳэйлига қарши чиқиб, 5:3 ҳисоби билан қўли келди. Финал жанги тажрибали Дмитрий Шокинга омад келтирмади. Кореялик рақиб билан кечган баҳсда Дмитрий 2:1 очколар ҳисоби билан турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Ўсмирлар ўртасидаги жангларда Мудофаа вазирлиги спорт клубининг яна бир ёш аъзоси Улуғбек Рашидов (-51 кг) мамлакатимиз терма жамоасига олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақа баҳсларида ўсмирларимиз Мадина Маннопова (-46кг) ва Жасур Жайсунов (-63кг) олтин, Озода Собиржонова (-52кг), Бекзод Ибрагимов (-51кг) ва Шаҳзод Жўраевлар (-55кг) кумуш медалини қўлга киритгандилар.

Кеча катталар ўртасида ўтказилган баҳсларда Баҳром Абдуллаев (-54кг) бронза медали соҳиби бўлди.

13 март куни тонгги соат 6 да И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид