Ўзбекистон | 12:00 / 13.03.2018
20153
1 дақиқада ўқилади

Март ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 2 февралдаги  ПҚ-2753-сон қарорини ижро этиш, шунингдек 3,1 млн нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг  март ойи учун талаб қилинган маблағлар 2018 йил 9 март санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2018 йил март ойи учун пенсия ва нафақалар бўйича тўловларни молиялаштириш ҳажмлари тўғрисидаги хабарида айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ февраль ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид