Моуриньо учун асосий ўйин. ЕЧЛда плей-офф анонси
Сешанба оқшомида Чемпионлар лигаси нимчорак финалида яна икки учрашув ўтказилади.
«Севилья» «Ливерпуль»дан муҳимроқ
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – СЕВИЛЬЯ
13 март. Манчестер. «Олд Траффорд» стадиони. 00.45 (Матч ТВ – 00.35).
Ҳакам: Маккели (Голландия).
Биринчи ўйин – 0:0.
Чемпионлар лигасининг чорак финалида 4 иштирокчи расман маълум, бешинчи иштирокчи ҳам деярли аниқ - «Бавария» биринчи ўйинда «Бешиктош»ни йирик ҳисобда таслим этган. Сешанба оқшомида яна икки иштирокчи номи маълум бўлади. «Манчестер Юнайтед» - «Севилья» ўйинида яққол фаворит йўқ. Кўпчиликка Жозе Моуриньонинг прагматик жамоаси ўйини ёқиб бормоқда, бу ўйин услуби жамоага натижа келтирмоқда. Қолаверса, мураббийни бошқа қарашлар қизиқтирмайди ҳам.
«Қизил иблислар» ҳозирда «пик»да. Англия чемпионатининг ўтган турларида «МЮ» «Челси» ва «Ливерпуль»ни «ер тишлатди». Ҳатто мавсумни фантастик равишда ўтказаётган Муҳаммад Салоҳ ҳам Давид де Хеа дарвозасига йўл тополмади.
Испанияда Винченцо Монтелла жамоани янги босқичга олиб чиқиш учун «Севилья»га чақирилгани ҳақида гапиришмоқда. Андалусияликлар Испания Кубоги финалига чиқишди, аммо Чемпионлар Лигаси бошқа даражадаги турнир.
Инглизлар қандай кайфиятда ўйинга етиб келгани ҳақида Моуриньонинг сўзларидан билиб олса бўлади: «Севилья» ва «Брайтон» (Англия Кубоги чорак финалидаги рақиб) билан ўйинлар «Ливерпуль» билан ўйиндан кўра муҳимроқ ўйинлардир. Ҳа, бу турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақибимиз эди, аммо бизда ҳали 8 ўйин ва 24 очко жамғариш имконияти мавжуд. Бу ерда эса ёки яшаб қоласан, ёки ҳалок бўласан. Агар биз «Севилья»га ютқазсак, барча охирги ҳафталардаги натижаларимизни унутади».
Джеко кучга тўлмоқда
РОМА – ШАХТЁР
13 март. Рим. Олимпия стадиони. 00.45 (Матч Футбол 1 – 00.30).
Ҳакам: Ундиано Мальенко (Испания).
Биринчи ўйин – 1:2.
«Рома» ва «Шахтёр» ўйинини интригалироқ деб ҳисоблаш ҳам мумкин. Паулу Фонсеки жамоаси икки ойлик қишки танаффус туфайли баҳорги мавсумга тайёр бўлмаслиги ҳам мумкин эди, аммо «кончилар» Чемпионлар лигасида аъло даражада ўйин кўрсатишмоқда, Украина чемпионатидаги 4 ўйинда ҳам йирик ҳисоблардаги ғалабалар қайд этилди, Марлос ва Феррейра жуфтлиги баҳорги ўйинларда 11 гол уришди. Римликлар ҳам жавоб ўйинига юқори даражада тайёрланишмоқда. «Бўрилар» «Наполи» устидан ажойиб ғалаба устига «Торино»га қарши ўйинда ҳам осонлик билан ғалаба қозонди, Джеко йўқлигида ҳам бу икки ўйинда римликлар 7та гол уришди. Жароҳатидан тузалган босниялик футболчи ЕЧЛ ўйинига тайёр. Энди унинг бир аниқ зарбаси ҳам «Рома» учун етарли бўлиши мумкин, сафар ўйинида Женгиз урган жавоб голи Эузебио Ди Франческо жамоаси уй ўйинида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мақсадга эришиши учун имконият қолдирган.
Шу туфайли мураббий олдиндаги ўйинда балансни сақлашнинг муҳимлигига эътибор қаратиб, шогирдлари бу кўрсатмани бажаришига умид билдирмоқда. Аммо «Шахтёр» Украина жамоаси бўлсада, асосан бразилча жамоадир.
Мавзуга оид
16:14 / 19.09.2024
ЕЧЛ эволюцияси — «митти юлдузлар» дунё футболини қай тариқа забт этгани ҳақида
14:32 / 17.09.2024
ЕЧЛда янги мавсум бошланмоқда. Қийин саволларга оддий жавоблар
17:23 / 29.08.2024
Янгича ЕЧЛ қандай бўлади — турнир янги формати ҳақида асосий маълумотлар
17:37 / 08.05.2024