Ўзбекистон | 19:00 / 13.03.2018
9196
2 дақиқада ўқилади

Сайёҳлар учун янги қулайлик: Барча тарихий ва маданий объектлар биргина чўнтак харитасида

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, мамлакатимизга мустақил равишда ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш кутилмоқда. Бунга етти мамлакат фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий қилиниши ва 39 мамлакат учун виза режимининг соддалаштирилишини замин бўлиб хизмат қилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, сайёҳларнинг бутун мамлакат бўйлаб қулай ва осон ҳаракатланишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Хусусан, Самарқанд вилоятида туристик хариталар ишлаб чиқилган бўлиб, вилоятдаги барча тарихий ва маданий объектлар, меҳмонхоналар, туристик агентликлар, ресторанлар ва шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор масканлари ундан ўрин олган. Харитадан фойдаланиш қулай бўлиши учун у ихчам тахланадиган ва чўнтакда олиб юриш учун қулай қилиб ишланган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид