Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Фото: AP
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сон қарори (рўйхат рақами 1909, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар:
1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«соф қўшимча фойда — қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир».
2. 3-банддан «солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» деган сўзлар чиқариб ташланди.
3. Илованинг 060-сатри қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Мавзуга оид
12:43 / 03.03.2026
Газ учун қишки мавсумдаги лимит барча ҳудудларда 15 мартгача узайтирилди
15:21 / 02.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда табиий газ учун иситиш мавсуми базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
17:50 / 23.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
08:36 / 18.02.2026