Тошкентда ниқоб кийиб босқинчилик содир этган уч эркак ва бир аёл ушланди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 10 март куни соат 04.00ларда 4 нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда, 1982 йилда туғилган М.С.нинг уйига бостириб кириб, уни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб тан жароҳат етказиб, пуллари, ҳамда 2 турдаги “Самсунг” ва “Нокия” мобиль телефонларини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Сариққамиш маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Д.А., Сариосиё тумани Жаробод маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.А. ва Андижон вилояти Олтинкўл тумани Олтинкўл маҳалласида рўйхатда туриб, вақтинча Сергели тумани Безакчи 2-тор кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган Б.Б., Сариосиё тумани Жаробод маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Т.Н.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024