Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Кувайт ва БААга сафарини бошлайди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 13 март куни Кувайтга, сўнгра у ердан БААга расмий сафар уюштиради. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси маълум қилди.
Ал-Кувайт ва Абу-Дабидаги олий даражадаги музокараларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳамда ҳозирги замон таҳдидларига қарши туриш муаммолари муҳокама қилинади.
Учрашувлар якунларига кўра Туркманистоннинг Кувайт ва БАА билан муносабатларини янги ривожланиш босқичига олиб чиқиши керак бўлган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, Туркманистон раҳбари Кувайт ва БААда Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури қурилиши лойиҳасини илгари суради ва ушбу араб давлатлари ҳукуматлари ва компанияларига ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этишни таклиф қилади.
Таъкидлаш жоизки, жорий февралдан Туркманистон-Афғонистон чегарасидаги Сархатабат шаҳри (аввалги Кушка) яқинида ТАПҲнинг Афғонистондаги қисмини қуриш ишлари бошланган.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026