ЕИ учинчи мамлакатлар фуқаролари учун виза йиғимини 20 еврога оширмоқчи
Евроиттифоқ шенген визасини олиш учун йиғимни ҳамжамиятга кирмайдиган давлатлар фуқароларига 20 еврога ошириш ниятида. Бу ҳақда миграция масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос Брюсселдаги матбуот анжуманида хабар қилди.
"Биз виза йиғимини 20 еврога оширишни таклиф этмоқдамиз. Ҳаттоки шу кичик оширилишдан сўнг ҳам, бизнинг визалар АҚШ ёки Хитойдан арзонроқ туради", - деди у. Айни дамда виза йиғими 35 еврони ташкил этади.
Еврокомиссарнинг сўзларига кўра, бу қарор, хусусан, турли давлатлардаги ЕИ виза марказларида ходимларнинг керакли миқдорини сақлаб қолишга имкон беради.
Еврокомиссарнинг хабар беришича, ҳар йили учинчи давлатлар фуқароларига миллионлаб шенген визалари берилади. "Фақатгина 2016 йилда 15 млн.дан ортиқ киши шенген визаларини олди", - дея қўшимча қилиб ўтган у.
Мавзуга оид
22:25 / 04.10.2024
Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
15:53 / 10.09.2024
Евроиттифоқ Қримдаги «сайловлар»нинг ноқонунийлигини таъкидлади
22:50 / 04.09.2024