Жаҳон | 10:54 / 14.03.2018
10340
1 дақиқада ўқилади

Германияда МРБ янги раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер берилиши мумкин

Фото: YouTube

Германиянинг Мюнхен шаҳридаги федерал прокурорлар АҚШ МРБга 13 март, сешанба куни раҳбар этиб тайинланган Жина Ҳаспелни ҳибсга олиш учун ордер бериш бўйича мурожаатни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Law & Crime нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳибсга олиш учун ордер бериш Ҳаспелнинг МРБ махфий қамоқхонасидаги эҳтимолий фаолияти билан боғлиқ: аввалроқ ОАВ у маҳкаманинг Таиланддаги «Мушук кўзи» қамоқхонасида қийноққа солишларни назорат қилгани ҳақида хабар берганди. Бу турмада «Ал-Қоида» аъзолари сақланган.

Хабар берилишича, конституцион ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа маркази Ҳаспелга қарши тергов ташаббуси билан 2017 йилда чиққан. Ушбу марказ айнан Германияда жойлашган. Унинг фикрига кўра, МРБ янги раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг 3-моддасини («Қийноқларни тақиқлаш») бузган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид