Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот технологиялари вазирлиги ва ЕТТБ интернет тезлигини ошириш масаласини муҳокама қилмоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда консалтинг ва аудит бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи PricewaterhouseCoopers (PwC) халқаро компаниялар тармоғи делегациялари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорида олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботни тақдим қилдилар. Шунингдек, тақдимотда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан халқаро илғор тажрибалар қайд этилди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатнинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, хусусан халқаро интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.
Томонлар ҳамкорликни экспертлар иштирокида иккала томон учун ҳам манфаатли келишувлар доирасида давом эттиришга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўз ўрнини бироз яхшилагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
19:13 / 12.03.2026