Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асака туманида ногиронлиги бор аҳолига фуқаролик паспортлари хонадонларига бориб расмийлаштирилмоқда
Имконияти чекланган фуқароларимизга биометрик паспорт расмийлаштириш ва уни олиш учун ички ишлар органларига келиб-кетишида муаммолар туғилиши табиий ҳол. Шу боисдан ҳаракатланиш имконияти чегараланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун ариза берувчининг яшаётган жойида унинг рақамли фотосурати ва бармоқлари изини олиш учун махсус мобиль қурилма ташкил этилган.
Асака тумани Ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари ҳам ана шундай имконияти чекланган фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштириш жараёнларини уларнинг уйларида, мобиль қурилмадан фойдаланган ҳолда амалга оширмоқдалар. Бундай эзгу иш натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 285 нафарга яқин фуқаро биометрик паспортларга эга бўлди. Туманинг Қипчоқ, Ахтачи, Олақанот, Лабигардон, Қорақий маҳалла фуқаролар йиғинларида ана шундай ишлар амалга оширилмоқда.


Андижон вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Муҳаммадолим Раҳимов, бошқарма катта инспектори Жаҳонгир Исмоиловлар Қашқар МФЙ, “Зиёлилар” кўчасида яшовчи ногирон Турғуной Жўраева, “Отуш” маҳалласида яшовчи Маъруфжон Охуновлар хонадонларида бўлиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштириш ишларини олиб бордилар.
Мавзуга оид
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди
18:24 / 08.04.2025
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди
23:42 / 19.03.2025