Ўзбекистон | 15:56 / 15.03.2018
3828
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонга Корея Республикасидан сайёҳлик чартер рейслари ташкил этилади

Фото: SINA

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жорий йил 10 февраль куни 90-сонли қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Kruz.uz.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларидаги миссиялари билан биргаликда Корея Республикасидан ҳудудга сайёҳлик чартер рейсларини ташкил қилиш ва “Оролбўйи ҳудудларининг экологик аҳволини яхшилаш ва бунда корея диаспорасининг роли тўғрисида”ги халқаро анжуман ўтказиш режалаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид