Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MUIC‘нинг янги резиденти IT-хизматлари ва маҳсулотларини Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Россия ва Тожикистонга экспорт қилади
6 март куни BeeLab компанияси Beeline Uzbekistan‘нинг шўба корхонаси) Mirzo Ulugbek Innovation Center (МUIC) резидентига айланди, ва у 2018-йилнинг ўзида ярим миллиард доллардан зиёд бўлган IT хизматлари ва маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирган. 1 апрелдан бошлаб компания MUIC‘нинг доимий аъзолиги доирасида имтиёз ва авзалликлардан фойдаланган ҳолда янги шароитларда ишлашни бошлайди.
Марказнинг IT-бизнес муҳитида оммалашиши ортиб бормоқда ва бунинг натижада хорижий инвесторларнинг унга бўлган қизиқиши тобора ошиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, BeeLab глобал АКТ бозорида Ўзбекистоннинг мавқеини мустаҳкамлаш учун махсус яратилган Unitel‘нинг стартапидир. Шу билан бирга, VEON халқаро компаниялар гуруҳи (NASDAQ ва Euronext Amsterdam биржаларида рўйхатга олинган) IT-хизматлари экспорти орқали Ўзбекистон телеком-соҳасидаги фаолиятни кенгайтириш орқали инвестиция портфелини кенгайтиришга қарор қилган.
BeeLab бош директори Константин Пакнинг сўзларига кўра, янги компания синов ва дастурий таъминотни қўллаб-қувватлаш, ҳамда Арманистон, Қозоғистон ва Россияга экспорт қилиш учун янги функцияларни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш бўйича хизматларни тақдим этади.
Айни пайтда компания VEON Ltd‘нинг «Eвроосиё» ва «Россия» бизнес-бўлимларига рақобатли шароитларда қисман хизмат кўрсатиб келмоқда. Келажакда компания мамлакатлар рўйхатини ва хизматлар сонини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
“MUIC резиденти мақоми бизни ривожланишга, экспортни жадал оширишга кўпроқ сармоя киритиш имкониятини беради. Резидент сифатида биз катта миқдордаги имтиёзларга эга бўламиз. Бу бизни ривожланишга, сармоя киритишга ва нархларни кўтармасдан иш ўринларини янада кенгайтиришга имкон беради. Бугун BeeLab‘да 80 киши ишлайди. Давлат тарафидан бундай қўллаб-қувватлаш ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун муҳим омил эканлигига ишонаман. Таъкидлаш жоизки, «ВымпелКом» ОАЖ ва Beeline Kazakhstan каби йирик компанияларга хизмат кўрсатиш нафақат ушбу соҳани ривожлантириш учун имконият яратади, балки бошқа бозорларда ҳам ўз малакасини ошириб, тез ривожланаётган IT-хаб сифатида Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширади”, – деди Константин Пак.
«Мирзо Улуғбек Инновацион маркази»нинг раҳбарияти, ўз навбатида, бундай хорижий инвестицияларнинг амалиёти Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.
IT-компаниялар вакиллари учун доимий мақомга эга бўлиш учун сертификатлар топширилиши доирасида марказ экспорт учун йирик ставкалар қўяётганини MUIC директори Фарҳод Иброҳимов таъкидлади:
- IT хизматлари ва маҳсулотлар экспорти бизнинг марказимиз фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Биз экспорт салоҳиятини оширишнинг ушбу ажойиб истиқболини кўриб турганимиз боис, хорижий инвесторлар, шунингдек йирик маҳаллий ваколатхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйишни давом эттирамиз. Ишончим комилки, мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар хорижий компанияларнинг рақобатбардош устунликларига сезиларли даражада таъсир қилади ва уларга ИТ-маҳсулотлар ва хизматларнинг экспорт йўналишларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради. Биз учун резидентлар нафақат имтиёз ва авзалликлардан фойдаланишлари, балки уларнинг ривожланишлари ва Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишлари муҳимдир.
Мавзуга оид
15:55 / 08.08.2025
Энди Beeline фойдаланувчилари кунлик абонент тўлови ечиш хизматини ўзлари бошқара олади
11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди
16:00 / 23.10.2024
Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди
18:00 / 31.07.2024