Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Марказий Осиёдаги сув муаммолари ҳақида нима деди?
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё мамлакатларидаги сув муаммоси мавзусида фикр билдирди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Назарбоевнинг Остонада Марказий Осиё давлат раҳбарлари билан биринчи маслаҳатлашув учрашув якунлари бўйича маълум қилишича, мамлакат етакчилари муаммоли сув масалаларини ўзаро ҳал қилишди.
"Энг асосий масала – бу сув муаммолари. Бизнинг давлатлар – бу шу ерда – Амударё ва Сирдарё оралиғида яшовчи 70 млн одам. Бу ерда ушбу масалада сиёсий савдо бўлиши керак эмаслигига келишиб олдик", - дея айтиб ўтди Қозоғистон президенти.
"Биз бу масалани барча давлатлар манфаати йўлида биргаликда ҳал қилишимиз керак. Ҳам гидроиншоотлар, ҳам сув йўллари, ҳам электр энергияси", - дея хулоса қилди у.
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026