Жаҳон | 08:48 / 15.03.2018
8446
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй Британиядан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини олқишлади

Фото: KUN.UZ

Оқ уй Британия ҳукуматининг россиялик 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича қарорини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмурияти хабарида айтилади.

Оқ уй ўз баёнотида Россияни ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланишида айблаган Лондон томонини бутунлай қўллаб-қувватлашини билдирди. 

«Биз Буюк Британиянинг адолатли жавоб чораси сифатида россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаймиз», - дейилади хабарда.

Россия эса Скрипалнинг заҳарланишига алоқадор эмаслигини иддао қилишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия россиялик 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориши хабар берилганди. Бу ҳақда бош вазир Тереза Мэй парламентдаги эшитувлар давомида маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид