Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистондан газни бозор нархидан икки баробар арзонга сотиб олади
2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга 15,1 млн долларга 126 миллион кубометр табиий газ етказиб беради. Бу ҳақдаги тегишли битим «Тожиктрансгаз» ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ўртасида имзоланган, дея хабар берди маҳаллий ОАВ Тожикистон Республикаси ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда.
Манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон Тожикистонга «кўк ёқилғини» ҳар бир минг кубометр учун 120 доллардан сотади, бу эса айни дамдаги жаҳон нархларидан икки баробарга арзонроқ (биржадаги жаҳон нархи бугунги кунда - 1000 кубометр учун 277 долларни ташкил этади).
Манбага кўра, Ўзбекистон табиий газ учун қўшимча талаблар бўлган тақдирда Тожикистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр.
Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни 2012 йилда тўхтатган.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026