16:07 / 15.03.2018
9692

Ўғирлик қилган ўқувчилар қўлга олинди – ИИВ

Фото: Иллюстратив фото

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 5 март куни соат 08.30дан 14.00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Муқимий кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ш.М.нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидан  пулларини ўғирлаб кетганлар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой тумани Гулистон маҳалласи Пахтакор кўчасида яшовчи, Самарқанддаги коллеж ўқувчиси, 2000 йилда туғилган З.Я. ва А.Қурбонов маҳалласи Беруний кўчасида яшовчи, коллеж ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Ф.М. содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2018 йил 27 февраль соат 10.00дан 16.00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тинчлик кўчасида яшовчи, Д.Р.нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидаги сейфидан пуллари ва турли хилдаги  заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккабоғ туманида яшовчи, мактаб ўқувчиси, О.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Top