Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси январь-февралда 3,9 млрд долларни ташкил қилди
Фото: Reuters
Республикада ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-февраль ойларида 3,9 млрд АҚШ долларини, шу жумладан экспорт 1,5 млрд АҚШ долларини ва импорт 2,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Ташқи савдо айланмаси сальдоси минус 939,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси сайтида хабар берилган.
Энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баробарга ошди. Озиқ-овқат товарлари экспорт ҳажми 48,2 фоизга кўпайди.
Импорт тузилмасида асосий улуш машина ва ускуналар ҳиссасига – 36,7 фоиз ҳамда кимёвий маҳсулот ва улардан товарларга тўғри келади – 14,9 фоиз.
2018 йил январь-февралда ташқи савдо сальдоси 939,4 млн АҚШ долларини ташкил этди, жумладан МДҲ давлатлари билан минус 401,4 млн доллар ва бошқа мамлакатлар билан минус 538,0 млн доллар.
МДҲ давлатлари орасида асосий ташқи савдо шериклари Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Тожикистон ва Қирғизистондир. Ташқи савдо айланмасининг 40,7 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади. Бошқа мамлакатлар орасида – Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, АҚШ, Ҳиндистон бор.
Мева-сабзавот маҳсулоти экспорт ҳажми 62,3 млн долларни ташкил этди, ёки ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 36,8 фоизга ошди.
Мавзуга оид
13:44 / 23.03.2026
2 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 1,8 млнга етди
08:22 / 23.03.2026
2000 йилдан бери темирйўлда йўловчи ташиш қандай ўзгарди?
14:40 / 21.03.2026
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
10:46 / 21.03.2026