Жамият | 10:10
658
1 дақиқада ўқилади

34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги изчил ўсиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 75,4 ёшга етган бўлиб, бу 1991 йилга нисбатан 9 ёшга кўпдир.

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йил якунига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган.

Статистик маълумотларга кўра, мустақилликнинг дастлабки йилларида бу кўрсаткич анча паст бўлган. Хусусан, 1991 йилда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёшни ташкил этган. Шу тариқа, сўнгги 34 йил ичида мазкур кўрсаткич 9 ёшга ошган.

Йиллар кесимидаги динамикага назар ташланса, 1995 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 69,1 ёш, 2000 йилда 70,8 ёш, 2005 йилда 71,8 ёш, 2010 йилда 73 ёш, 2015 йилда 73,6 ёшни ташкил этган.

2020 йилда бу кўрсаткич 73,4 ёшгача бироз пасайган бўлса-да, кейинги йилларда яна ўсиш кузатилди. Жумладан, 2024 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга, 2025 йилда эса 75,4 ёшга етган.

Мутахассислар бундай ўсишга соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, тиббий хизматлар қамровининг кенгайиши, профилактика чораларининг кучайтирилиши ҳамда аҳолининг турмуш сифати яхшиланиб бораётгани каби омиллар таъсир кўрсатганини қайд этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид