Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ТИВ АҚШ фуқаролари учун виза бўйича баёнот берди
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ануар Жайнаковнинг таъкидлашича, мамлакат соддалаштирилган виза режими давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишини билдиради. Бу савдо-иқтисодий алоқалар, илмий-техник ҳамкорлик, сармоялар ва сайёҳлар оқимининг кучайишига олиб келади.
"Евроосиё иқтисодий иттифоқи сиёсий бирлашма ҳисобланмайди. Иштирокчи мамлакатлар уни атайин сиёсийлаштиришмади ва миллий суверенитет масалалари компетенциясига қўшишмади", - дейди Жайнаков.
АҚШ фуқаролари ўтган йилнинг январь ойидан 30 кунгача муддатга визасиз кириш имконига эгалар. Қозоғистон ТИВда изоҳлик берилишича, бу - бир томонлама қарор. Агар бундай фуқаролар қўши мамлакатларга боришни исташса, тегишли визага эга бўлишлари керак бўлади.
Мавзуга оид
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
13:16 / 06.01.2026