Ўзбекистон | 01:27 / 16.03.2018
15382
1 дақиқада ўқилади

Президент Шавкат Мирзиёев Остонадан Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остонадан Тошкент шаҳрига қайтиб келди. Президент матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

Маълумки, 15 март куни Қозоғистон пойтахтида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказди, шундан сўнг Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид