Сурия халқи азоб-уқубати тугаши керак, Россия ва АҚШ мулоқотни бошлаши даркор – Қозоғистон
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмановнинг фикрича, Сурия фуқаролари ўз сиёсий тизими келажагини ўзлари қуриши керак. Бу ҳақда у 16 март куни, Эрон, Россия ва Туркия ТИВ раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, глобал ҳамжамият қатор хавфли тўқнашувларга гувоҳ бўлди, улар зўравонлик ҳолатларининг ортишига олиб келди.
«Ушбу янги қуролли ҳаракатлар оддий фуқаролар орасида, жумладан аёллар ва болалар ўртасида кўплаб қурбонларга олиб келди. Биз Сурия халқининг азоб-уқубатлари тугаши лозимлигини таъкидлашда давом этамиз. Суриядаги оддий одамларга жуда шафқатсиз можаро вақтида катта зарар етказилди. Бугун Сурияда кўраётган нарсамиз, нафақат минтақавий барқарорликни шубҳа остига олади, балки сиёсий ечим топиш бўйича саъй-ҳаракатларга ҳам зарар етказади. Остонада эришилган келишувлар фақат қоғозда қолиши керак эмас. Улар муҳим натижаларни бериши лозим», - дея таъкидлаб ўтди Қ.Абдраҳманов.
Унинг хабар беришича, Қозоғистон Россия ва АҚШ ушбу масала бўйича конструктив мулоқот бошлаши керак, деган фикрда. «Бу икки таъсири баланд кучнинг Суриядаги вазиятга ечиш топиш бўйича муваффақиятли ҳамкорлиги барча томонлар ва Сурия халқи манфаатларига жавоб беради», - дея қўшимча қилиб ўтди вазир.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
21:41 / 09.10.2024