Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Россия ҳарбийлари Афғонистон чегараси яқинида машқ ўтказди
Фото: «Звезда» телеканали
Тожикистон ва Россия ҳарбий хизматчилари Афғонистон чегараси яқинида кенг кўламли машқлар ўтказди. Бу ҳақда «Звезда» телеканали хабар бермоқда.
«Тожикистон ва Россия Қуролли кучлари бўлинмалари иштирокидаги қўшма жамоавий-штаб машқларининг асосий босқичи Афғонистон билан чегарадан 15 километр масофада жойлашган Ҳарбмайдон полигонида якунланди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, машқлар давомида ҳар икки давлат ҳарбий хизматчилари ноқонуний қуролланган тузилмалар билан кураш бўйича амалиётни ўтказишда ўзаро мувофиқлашган ҳолда ҳаракатланиш усуллари устида ишлашган.
«Шартли жангарилар бошқарилувчи мина майдонлари ёрдамида блоклаб қўйилди ва зирҳли техника қўллаб-қувватлови билан мотоўқчилар томонидан тор-мор келтирилди», - дея аниқлик киритилади хабарда.
Шунингдек маълум қилинишича, тадбирга икки мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 400дан кўпроқ жанговар техника бирлиги жалб этилди.
Мавзуга оид
23:00 / 27.03.2026
Россиялик депутатлар кўп йиллар давомида биринчи марта АҚШ Конгрессига борди
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
09:13 / 26.03.2026
Россиядан нақд рубл олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди
09:00 / 26.03.2026