Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия янги авиарейслар ҳақида келишиб олди
Фото: wikimedia.org
Истанбулда Ўзбекистон ва Туркия фуқаролик авиацияси соҳаси вакиллари ўзаро музокара ўтказди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги келишув қайта кўриб чиқилди – унга парвозларнинг янги йўналишлари киритилди ва рейслар сони кўпайтирилди.
Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси сайтида эълон қилинган хабарга кўра, икки давлат делегациялари 14 март куни Истанбулда учрашиб, янги англашув меморандумини имзоладилар.
Туркия ташкилотининг бош директори Баҳри Кесижи ва Ўзбекистон Дававианазорат бош директори ўринбосари Олег Лим музокараларда Туркиядан йўловчилар ташиш бўйича чекловлар, Ўзбекистонда турк ҳаво ташувчилари дуч келаётган операцион қийинчиликлар ҳамда техник ҳамкорликка оид бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Учрашув якунида имзоланган ўзаро англашув меморандумига кўра, Самарқандга рейслар сони ҳафтасига 3 мартагача кўпайтирилди. Бундан ташқари, турк ҳаво ташувчилари ҳафтада 2 маротаба Бухоро, Урганч ва Қарши шаҳарларига учишади. Шунингдек, Анқара, Анталия ва Измирдан Ўзбекистон шаҳарларига амалга ошириладиган рейслар бўйича дастлабки меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026