Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон бўйича конференцияда қатнашадиган АҚШ делегацияси таркибида ўзгаришлар юз бердими?
Россиянинг «ТАСС» ахборот агентлиги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга оид савол йўллади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Саволда АҚШ Давлат департаменти раҳбариятидаги ўзгаришлар муносабати билан Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этадиган АҚШ делегацияси таркибида ўзгаришлар юз берганига ойдинлик киритиш сўралган.
Ўзбекистон ТИВ жавобида айтилишича, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Афғонистон бўйича халқаро конференцияда АҚШ делегациясига Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон раҳбарлик қилиши ҳақида расман маълум қилган.
Шунингдек, Тошкент форумида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси, элчи Ҳироши Такаҳаши бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этишини айтилади.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026