«Франциялик Спайдермен» Париждаги энг баланд бинолардан бирига кўтарилди
«Франциялик Спайдермен» номи билан танилган Ален Роберт 15 март куни 187 метр баландликка эга Tour Total осмонўпар минорасига ҳеч қандай хавфсизлик воситаларисиз кўтарилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Аввалроқ 55 ёшли француз Tour Total’га чиқишга ҳаракат қилиб кўрган, бироқ унга қўриқлаш хизмати халақит берганди. Бу сафар эса у тегишли ходимларнинг эътиборини чалғитишга муваффақ бўлди. Роберт бино тепасига чиқиш учун ҳаммаси бўлиб бир соат вақт сарфлади.
«Мен учун альпинизм – бу эҳтирос, ҳаёт тарзи», - дея «франциялик Спайдермен»нинг сўзларини келтиради нашр.
Нашр маълумотларига кўра, Роберт баланд биноларга кўтарилишни 11 йил муқаддам бошлаган. Ўтган вақт давомида у бутун дунё бўйлаб 150дан ортиқ осмонўпар иншоотга чиққан. Улар орасида Дубайдаги Бурж-Ҳалифа, Эйфель минораси ҳамда Сидней опера театри бор.
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
09:30 / 09.09.2024